15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекикистонга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

 

Маълум бўлишича, музокараларда минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилган. Икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади. Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Пандемия даврида, жорий йилнинг беш ойи якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ортган. Шунингдек, Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокида 160 та янги корхона ташкил этилди.

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган қўшма транспорт ва энергетика инфратузилмаси лойиҳаларини баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган қўшма транспорт ва энергетика инфратузилмаси лойиҳаларини, хусусан, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли ва янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳаларини  янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш борасида қатъий эканликларини қайд этдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон Бош вазири Имрон Хон Тошкентга икки кунлик расмий ташриф билан келди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *