Покистон бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Ўзбекистонга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Кўксарой қароргоҳида Покистон бош вазири шарафига расмий қабул маросими ташкиллаштирилди. Маълум қилинишича, дастлаб анъанага кўра давлатлар мадҳиялари тингланди. Шундан сўнг таништирув маросими ўтказилди ва давлат раҳбарлари яккама-якка музокараларга йўл олдилар.

Кун давомида кенгайтирилган тартибда йиғилиш ва матбуот анжумани ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтади.

Унда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Покистон бош вазири эртага, 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *