Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов Беларус чемпионатининг «Энергетик-БГУ» клуби таркибига қўшилишди.

Ўтган мавсум «Энергетик-БГУ»да Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.

 

Хабарларга кўра, раҳбарият томонидан «Энергетик-БГУ» олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган.

Маълумот учун, «Энергетик-БГУ» айни пайтда Беларус чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *