13 июль куни соат 15:45ларда Мингбулоқ тумани “Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон” йўлининг 63 кмда, Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган пиёдани уриб юборди.

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа натижасида, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *