15 июль, пайшанба куни Тошкент шаҳридаги 48-оилавий поликлиникада Effect.uz интернет сайти мухбирлари вирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланди.

 

Ўзбекистон ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар АОКА, ССВ ва унинг ҳузуридаги СЕОМ томонидан эмлашга тавсия этилган.

Фото: Effect.uz

Сайтда ишловчи жами 10 нафар мухбир ва журналист вирусга қарши вакцинация жараёнларининг 1-босқичида иштирок этди. Эмлашдан олдин уларнинг жисмоний ҳолати текширувдан ўтказилди ҳамда соғлом деб топилиб вакцина қўлланди. Вакцинатциядан сўнг 30 дақиқа мобайнида журналистлар тиббиёт ходимлари назоратида бўлди. Ҳозирда уларнинг ҳолати ижобий.

Фото: Effect.uz / Рўйхатда келтирилган жамоа аъзоларидан 10 нафар эмлаш қабул қилганлар: Сайт директори: Акмал Эшонхонов, Директор ўринбосари: Рухсора Қурбонбоева, Директор ўринбосари: Даврон Ҳасанов, Спорт бўйича Newsmaker Иброҳим Усмонов, Сайт журналист ва мухбирлари: Абдуллохон Исроилхонов, Аброрхон Эшонхонов, Беруншоҳ Умуров, Сухроб Умаров, Аброр Поёнов, Моҳинисохон Ахатова.

Поликлиникада фаолият юритувчи тиббий ходимларнинг сўзларига кўра, кун ярмигача 200 га яқин фуқаро вирусга қарши эмланган. Кун давомида уларнинг ҳеч бирида ножўя таъсир сезилмаган. Тиббиёт ходимлари ҳамда Effect.uz барча фуқароларни вакцинатцияда фаол қатнашишга чорлайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 493 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 972 807 нафарга етгани ҳамда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келингани маълум қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *