2021 йил 14 июль куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакилларининг Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта мутахассиси Йенс Деппе билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Й.Деппе Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар билан таништирилди.

Мулоқот давомида томонлар давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусан электрон ҳукумат, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини ислоҳ қилиш соҳаларида келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *