Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” Демократик Партияси МК раиси Алишер Қодиров сўзларига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаган фуқароларнинг эркини чеклаш керак.

Меҳнат Кодексининг 212-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимларнинг касаба уюшмаси билан келишган ҳолда меҳнат жамоасининг манфаатларидан келиб чиқиб ходимга мажбурият юклаши мумкин.

Ташкилот меҳнат жамосининг соғлом меҳнат фаолиятини таъминлаш мақсадида ходимларига коронавирусга қарши эмланишни мажбурий қилиб қўйса бўлади.

Қолаверса, ҳар биримизни бизга хизмат кўрсатаётган банк ходими, сотувчи, ҳайдовчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, тиббиёт ва таълим соҳаси ходимларини касаллик тарқатувчи эмаслигини кафолатланишини талаб қилишга ҳаққимиз бор.

Вакцина олишга мажбур эмассиз. Лекин, хавфсизликни таъминлаш асосий вазифаси бўлган, бизнинг ишончимиз билан ваколатли бўлган ҳукумат, эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида, эмланмаганларнинг эркини чеклаши керак.

Ҳар биримиз эркин, лекин жамият олдида мажбуриятлари бўлган фуқаро эканимизни унутмаслигимиз керак.

Бугунги кунга келиб инсоният ишонч билан суянаётгани – медицина биргина вируснинг давосини топиб беролмади. Бу ҳали муҳокама қилиниши ва тегишли баҳо берилиши керак бўлган жиддий масала, бу кейинги мавзу…

Ҳозирча вирусни иҳоталашнинг якка-ю ёлғиз йўли эмланиш экан, аввало ўзимиз ва яқинларимизнинг, қолаверса, атрофимиздагилар хавфсизлиги учун эмланишимиз шарт”, – дейди депутат.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *