Голландиялик афсонавий футболчи Арьен Роббен 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.

Роббен фаолияти давомида «Гронинген», «ПСВ», «Челси», «Реал Мадрид» ва «Бавария» клубларида ҳаракат қилган. Ушбу клубларнинг баъзи бирлари билан ўз чемпионатларидан юқори ўринларни эгаллаган.

Бундан ташқари Роббен Голландия терма жамоаси билан 2004 йили Португалияда ўтган Европа чемпионати ҳамда 2014 йили Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатларида бронза медалини қўлга киритган ва 2010 йили Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг финалчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Арьен Роббен бутун фаолияти давомида 606 бор расмий учрашувда майдонга тушиб, 210 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *