Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов KPMG халқаро консалтинг компанияси экспертлари билан учрашди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Мақсад – “2021-2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси”ни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш.

Ушбу Стратегия Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги асосида амалга оширилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Давлат хизматлари агентлигининг “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув давомида KPMG экспертлари томонидан Стратегияни ишлаб чиқиш жараёни ва методикаси ҳақида тақдимот қилинди.

Учрашув якунида Стратегияни ишлаб чиқиш бўйича белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича томонлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *