Жиззах шаҳрида 18 000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Г.Р. ва Ж.С.лар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали 18 000 АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *