Хонанда, Чеченистон халқ артисти Сан Жай Инстаграмда янги гуруҳ ташкил қилди. Ушбу гуруҳга «Куч бирликда» деб ном берди.

«Ассалому алайкум азиз дўстлар ушбу гуруҳни очишга сабаб Ўзбекистонимизни ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун яратилди. Бир ёқадан бош чиқарсак, бир миллат бўлсак, Ўзбекистондаги барча муаммоларни ўзимиз ҳал қилишимиз мумкин. Чет элда оғир аҳволдаги ака-укаларимизга, ҳашарларга, қишлоқларга газ ва чироқни ўрнатишга ёрдамлашиш мақсадида очилди» – Сан Жай.

Бугунги кунгача Сан Жай 4 марта Тошкент шаҳрида ҳашар ўтказди. Ушбу ҳашарни хонанда Республикани барча ҳудудларида ўтказишни айтди.

Навбатдаги ҳашар 18 июль, якшанба куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *