13 июль куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 132 764 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улардан: 1-босқич эмланганлар 101 000 нафарни, 2-босқич эмланганлар 17 263 нафарни, 3-босқич эмланганлар 14 501 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 129 626 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 3 158 120 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 1 453 556 нафарни, 3-босқич эмланганлар 517 950 нафарни ташкил қилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 938 529 нафарни ташкил қилмоқда.

13 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: Фарғона вилояти (20 685 доза), Наманган вилояти (20 669 доза), Самарқанд вилояти (15 495 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар: Наманган вилоятида 651 374 доза, Фарғона вилоятида 647 935 доза, Андижон вилоятида 584 240 дозани ташкил қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *