Ўзбекистон спорт журналистикасида муҳим ўринни эгаллаган Владимир Ашотович Сафаров 82 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, Владимир Сафаро 2000 йил Ўзбекистон футбол федерацияси(ассоциацияси) томонидан йилнинг энг яхши спорт журналисти деб топилган.

Бундан ташқари Сафаров “Пахтакор” клуби тарихи, 1979 йилги авиаҳалокатга доир ва ўзбек футболи афсоналари ҳақидаги китоблар ўқувчилар орасида машҳур. Журналист фаолияти давомида 3 мингдан ортиқ мақолага муаллифлик қилган. Владимир Сафаров 1992 йилда Ўзбекистон футболида Геннадий Краснитский номидаги тўпурарлар клубини ташкил этилишида жонбозлик кўрсатган. Ундан Ўзбекистон футболида 100 ва ундан ортиқ гол урган футболчилар ўрин олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *