Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан Таиландда бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этади.

Ушбу мусобақада гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ярим финалга йўл олишади. 1/2 финалда ютганлар финалда, мағлуб бўлганлар эса учинчи ўрин учун баҳс олиб борадилар.

Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Таиланд, Косово ҳамда Мозамбик терма жамоалари билан кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, 19 июль куни Бангкок шаҳрига йўл олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *