Янги Ўзбекистон университетида йиллик контракт миқдорлари эълон қилинди.

Янги Ўзбекистон университетида йиллик контракт:

маҳаллий талабалар учун — 49 700 000 сўм;

хорижликлар учун — 10 000 АҚШ доллари.

Янги Ўзбекистон университетида 5 та йўналишда таълим берилади. Қабул шу йилдан амалга оширилади. Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишган эди. Университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Масалан, Кембриж университети қабул имтиҳонларини ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади.

Университетда 5 та факультетлари бўлади:

муҳандислик;

табиий фанлар;

бошқарув;

агротехнологиялар;

ахборот технологиялари;

Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *