УEФА Англия футбол федерациясига қарши интизомий чора бўйича иш очди.

УEФА расмий веб-сайтида ёзилишича, интизом қўмитаси Англия футбол ассоциациясига қарши УEФА Европа чемпионатининг финал учрашувидаги мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун иш очган. Эслатиб ўтамиз, Англияга қарши айбловлар тўртта нарса бўйича илгари сурилган: майдонга бегона нарсаларни улоқтириш, мухлислар майдонига чиқиш, миллий мадҳияларни ижро этиш пайтида томошабинларнинг ўзини тутиши ва стадионда пиротехника воситаларидан фойдаланиш.

Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати финалида Англия ўз майдонида Италиядан мағлубиятга учраш EURO-2020 мусобақасида 2-ўринни эгаллади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *