13 июль куни Амир Темур хиёбонида 150−200га яқин фуқаролар тўпланган. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, бунга «Субо» тахаллусли россиялик блогернинг обуначиларига пул тарқатиш ҳақидаги эълони сабаб бўлган. Тўпланганлар ИИВ ва МГ махсус бўлинмалари томонидан тарқатиб юборилган. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси 13 июль куни кечқурун Амир Темур хиёбонида кўплаб фуқаролар тўплангани ва уларнинг мажбурий тарқатилаётгани акс этган видеолар юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 13 июль куни соат 22:30ларда Тошкентга ижтимоий тармоқларда «Субо» номи билан танилган 22 ёшли блогер – Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад ўғли ташриф буюрган. Блогер аввалроқ ўз саҳифасида тез орада Тошкентда бўлиши ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Шунинг учун Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида уни кутиб олиш учун 200га яқин ёшлар йиғилган.

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият ва карантин чекловлари сабабли тўпланганлар ички ишлар органлари ва Миллий гвардия махсус бўлинмаларини жалб қилган ҳолда тарқатиб юборилган. Интернетда тарқалган ва блогер ўзининг саҳифасига қўйган видеолардан ҳам тўпланганларни тарқатиш учун қўшимча куч воситалар чақирилгани акс этган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *