Испаниянинг El Confidencial газетаси “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Рауль ва Касиляьсни ҳақорат қилганидан сўнг, энди Роналду ва Моуриньони аҳмоққа чиқарган аудио ёзувни эълон қилди.

“Роналду ақлдан озган. У аҳмоқ, қандайдир касаллиги бор. Сиз уни нормал деб ўйлайсиз, лекин у нормал эмас, акс ҳолда у ҳамма қилган ишларини қилмаган бўлар эди. У қилган охирги аҳмоқликни бутун дунё кўрди. Нима учун у бундай аҳмоқона ишларни қилади деб ўйлайсиз.

Моуриньо ва Роналду барбод характерга бор одамлар, иккаласи ҳам яроқсиз. Моуриньо ҳам, Роналду ҳам ҳақиқатни кўрмаяпти. Иккаласи ҳам бошқача бўлса, ундан ҳам кўпроқ пул ишлашлари мумкин эди. Икки ғайритабиий инсон. Гап жуда кўп пул ҳақида кетмоқда, чунки бу имиж. Уларда ҳеч кимга ёқмайдиган ўзини тутиш услуби бор. Бу барчаси антиреклама!” – ёзувда шундай деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, Переснинг ушбу сўзлари 2012 йил октябрь ойида ёзиб олинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *