Флорентино Переснинг яна бир аудио ёзуви тарқалди. Бу ёзув 2008 йил апрель ойида El Confidencial томонида ёзиб олинган. Ушбу ёзувда Перес Икер Касильясни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаган.

“Бечора Касильяснинг иккита бармоғи йўқ. Мен уни жуда яхши биламан. У қисқа бўйли. Қиз дўсти билан муаммоларга дуч келганда, у худди ёш болалардек машғулотларни ўтказиб юборади. У кучукчага ўхшайди. Унда болаларча бир нарса бор.

Ҳамма Касильясни яхши кўради, бу жирканч ва қўрқинчли. Аммо, албатта, ҳаммаси футбол билан боғлиқ. Қаранг: у бўйи паст, яхши кўрмайди. Мен унинг агентига: “Дўстим, уни офтальмологга олиб боринг. Ўйлайманки, унда кўз билан боғлиқ муаммолар бор”, – деган Перес.

Аввалроқ, Перес Рауль ҳамда Касильясни фирибгарликда, Роналду ва Маоуриньони аҳмоқликда айблаган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *