13 июль куни АОКАда “ПАРЛАМЕНТ ФАОЛИЯТИ: 2021 йил 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар” мавзусида матбуот анжумани  ўтказилди. Ўтган олти ой мобайнида 35 та қонун қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборилган. Шундан 17 та янги қонун, 12 та яхлит қонун, 3 та жамланма (16 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган) қонун ҳамда 3 та халқаро шартномалар ва битимларни ратификация қилишни назарда тутувчи қонундир.

Парламент ўз ваколатлари доирасида ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиб, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўлларини белгилашда қатнашмоқда. Хусусан, ўтган даврда Қонунчилик палатаси мажлисларида Ҳукумат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан жами 11 маротаба ахборотини эшитган.

Ўтган вақт мобайнида Қонунчилик палатаси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 4 та парламент сўрови юборилган. Қўмиталар томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида 23 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.

Улардан 11 таси қонунлар ижросининг бориши, 3 таси давлат бюджети ижроси, 1 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларининг ижроси ҳолатини ўрганишга қаратилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *