“Вулверхэмптон” дарвозабони Руй Патрисио “Рома” дарвозабонига айланди. Бу ҳақида римликлар расмий сайти маълум қилди.

Трансфер суммаси 11 миллион еврони ташкил қилади. Бунга яна турли бонуслар қўшилиши ҳам мумкин. Хусусан, инсайдер Фабрицио Романо бу ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтган.

Маълумот учун, португалиялик посбон АПЛ ўтган мавсумида “бўрилар” сафида 37 учрашув ўтказган ва уларнинг 11тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган. Евро-2020да эса Руй терма жамоасининг барча 4 учрашувида майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *