Интернетда Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган оммавий муштлашув юзасидан баёнот берди.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари республиканинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб, РФ Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаганлиги тўғрисида агентлик маълумот берди.  Кейинчалик бу баёнот ёлғон бўлиб чиқди. Яъни, орадан сал вақт ўтиб, Москвадаги мигрантларнинг оммавий муштлашуви тафсилотлари маълум қилинди.

Москвада “Кузьминки” метро бекати олдидаги оммавий муштлашувда 200 нафарга яқин Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан бўлган фуқаролар қатнашган. Бу Кузьминки суди қарорида айтилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *