Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 июльдаги №ПҚ- 5181 сонли  Қарорига асосан Гулнора Хашимовна Рахимова Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гулнора  Рахимова 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1996 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Г.Рахимова ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Миллий Университети Ўқув бўлими I тоифали муҳандиси лавозимида бошлаган.

2002-2014 йилларда Мирзо Ўлуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети “Менеджмент” кафедраси катта ўқитувчиси ва “Минтақавий иқтисодиёт ва менеджмент” кафедраси стажёр-тадқиқотчи изланувчиси, катта илмий ходими сифатида фаолият юритган.

2014-2017 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўқув маркази “Давлат бюджетининг ғазна ижроси” кафедраси катта ўқитувчиси, 2017-2019 йилларда кафедра мудири бўлиб ишлаган.

2019-2020 йй. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Давлат харидларини бошқариш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Давлат харидлари департаменти директори сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, Гулнора Рахимова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари – Давлат харидлари департаменти директори бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *