«Барcелона» ва Лионель Месси янги шартнома имзолаш бўйича принципиал келишувга эришдилар. Томонлар 5 йиллик шартнома тузадилар.

Бир мунча вақт олдин «Барса» Месси билан 2 йилга шартнома имзолаш нияти борлиги ҳақида маълумотлар бўлганига қарамай, томонлар узоқроқ ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Месси иш ҳақини 50 фоизга қисқартиришга рози бўлди. У «Барcелона» томонидан қўйилган шартларни қабул қилди, чунки у клуб қийин пайтларни бошдан кечираётганини тушунди. Музокаралар жуда ривожланган босқичда. Энди «Барселона»нинг адвокатлари ва маслаҳатчилари шартноманинг сўнгги тафсилотларини якунлашмоқда.

Маълум бўлишича, Каталония клуби июль ойи охирида Месси билан янги шартнома имзоланганини расман эълон қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *