Сўнгги маълумотларга кўра, Ироқ суди Носирия шаҳридаги касалхонада ёнғин содир бўлганлиги ва 92 кишининг ҳаётига зомин бўлганлиги сабабли 13 кишини ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

«Носирия тергов суди  касалхонада содир бўлган ёнғин пайтида 13 нафар судланувчини, шу жумладан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош директорини ҳибсга олишга ордер берди», – дейилади суд матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ маълумот берганимиздек, шифохонада ёнғин кислород баллонининг портлаши туфайли содир бўлган. Ироқ бош вазири Мустафо Ал-Каземий фожиа юз берган жойга ташриф буюрди. Бош вазирнинг бир қатор вазирлар ва маҳаллий мансабдор шахслар билан шошилинч учрашувидан сўнг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят Фуқаро мудофааси ва касалхона директори лавозимидан озод этилди. Шунингдек, уларнинг фаолиятини текширишга қарор қилинди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.