Абдукарим Мирзаев 1982 йил 20 феврал куни Сурхондарё вилояти Денов туманида таваллуд топган. 1999 йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига санъатшунослик бўлимига ўқишга кирган. 4 йил давомида ўқиганидан сўнг, телевидение ва радиода 2017 йилгача фаолият олиб борган.

Ижодкорнинг Туркияга кетишига Кастамону университетига журналистика соҳаси бўйича магистратурага ўқишга киргани асосий сабаб бўлди. Дастлаб, Истанбулда «Регистон Тв» каналида режиссёр сифатида фаолиятини бошлайди.

Журналист самарали ижод қилиб келаётган вақтда, яъни 2020 йил Туркия полицияси томонидан қўлга олинди. Қамоққа тушиб қолишига сабаб, шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилинган эди. Абдукарим Мирзаев Туркияда 31 кун давомида қамоққа тушиб қолган. Ниҳоят Абдукаримнинг айби йўқлиги исботланган.

Аввалроқ, Еffect.uz журналистлари Абдукарим Мирзаев билан Туркияда суҳбат қилишган эди.

«Бошқа давлатга кетган деган нарса нисбий. Ҳеч қачон инсон кета олмайди. Аслиятларидан, ҳаққониятларидан, тупроқларидан кета олмайди. Инсон учун муҳим бўлгани бу – қалби. Мени жисмим дунёни истаган ҳар қаерда бўлиши мумкин. Лекин мени қалбим қаерда? бўлса – мен ҳам ўша ердаман. Вақти-соати келганда Ўзбекистонда ижод қиламан»Абдукарим Мирзаев.

Маълумот учун, Абдукарим Мирзаев 3 йилдан ортиқ вақт давомида Туркияда истиқомат қилиб келмоқда. Ўзининг чиқишлари орқали кўпчиликнинг кўнглини яхшилашга катта ҳисси қўшиб келмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *