Қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи Ўзбекистон халқ таълими тизимига қайтди. Шунингдек, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30%га) камайган. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатда таълим тизимини такомиллаштириш, уни янада юқори савияга олиб чиқиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнги 5 йиллик давр мобайнида тизимда бир қатор салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтди.

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 892 дан 46 214 нафарга (30%га) камайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *