Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ниёзов Анвар Бобоназарович бугун, 14 июль куни оламдан ўтди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ниёзов Анвар Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида  30  йилдан ортиқ рахбар лавозимида ишлаган. Анвар Бобоназоровичнинг дўстини Bugun.uz’га маълум қилишича у коронавирусдан вафот этган.

Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаа қилиш бошқармаси жамоаси  самимий инсон Анвар Бобоназаровичнинг оила аьзоларига чуқур таьзия билдирамиз. 

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг тортган дардларини гуноҳларига кафорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло раҳматлининг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти халқ таълими тизимида 40 йилга яқин ишлаган Тўйчиев Тоҳиржон Абдуллаевич вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *