Бухоро вилояти ҳокими қарори билан Про лигада иштирок этувчи “Бухоро” профессионал футбол клубининг номи ўзгартирилди. “Янги Ўзбекистон” канали хабарига кўра, клубнинг номи “Нурафшон” деб ўзгартирилган. Жамоанинг олдинги номланиши ҳам шундай аталган.

Шунингдек, Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилган. Унда клуб бош директори Фаррух Жамолович Хамраев, бош мураббий Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этган.

Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда, клуб қошида 14, 16, 18 ёшдаги жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *