АҚШнинг Афғонистондан қўшинларни чиқариш жараёни деярли якунига етди, дейилади АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги баёнотида. Спутник нашри хабарида айтилишича, мамлакатни ҳарбий контингентнинг 95%дан ортиғи тарк этган.

АҚШ армияси вакиллари шунингдек, сал аввал америкалик ҳарбийлар эгаллаб турган еттита объект устидан назорат Афғонистон мудофаа вазирлигига топширилгани ҳақида хабар қилишган.

Пентагон 17 минг донага яқин ускуналарни йўқ қилади. Уларнинг аксарият қисмини қирғин қуроллари бўлмаган мудофаа воситалари ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, америка қўшинларини чиқариш жараёни 2021 йилнинг бошига режалаштирилган, аммо жараён чўзилиб, натижада АҚШ ҳарбийлари апрель ойи охирида Афғонистонни тарк эта бошлашган эди.

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдан ҳарбийларни 11 сентябрга қадар олиб чиқиб кетиш режалари ҳақида маълум қилганди. Аммо бу режаларга бир оз ўзгартириш киритишга тўғри келди.

Америкаликларнинг айтишича, илгарироқ эришилган келишувларга амал қилмаслик ва америка аскарларини мамлакатдан чиқариш жараёнининг чўзилиши толибларни жавоб чораларини кўришга мажбур этган.

Айни вақтда АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида мамлакатда ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасида кенг кўламли жанглар авж олди. Жангарилар Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларига яқин келдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *