2021 йилнинг 13 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувларда Тошкент конференцияси ўз вақтида ўтказилаётган ва муҳим халқаро форум эканлиги, у нафақат Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам бериши, балки минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳам самарали ҳисса қўшиши таъкидланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *