Буюк Британия 2008 — 2020 йилларда 12 нафар ўзбекистонликка “олтин виза” берган. Уларнинг кимлиги номаълум. Бу ҳақида “davletovuz” канали хабар бермоқда.

Буюк Британия “олтин виза”сининг қадри шундаки, сиз маълум суммага бир умр Британияда яшашингиз, бизнес қилишингиз ҳамда фарзандларингизга энг яхши Европа таълимини беришингиз мумкин. “Олтин виза”ни олиш учун инвестор камида 2 млн фунт стерлингга эга бўлиши керак.

Бу даврда энг кўп олтин визани хитойликлар, кейин россияликлар олган. Қўшнимиз Қозоғистон ҳам биринчи ўнталикка киради (278 нафар). Spotlight on Corruption ташкилоти ҳисоботида айтилишича, Буюк Британия ҳукумати олтин виза бериш тизимини ислоҳ қилиш, ошкораликка урғуни кучайтириши керак. Сабабики олтин виза олганлар орасида коррупция орқали бойлик орттирганлар талайгина.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *