Давлат тест маркази 2021-2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2021 йил 12 июль 18:00 ҳолатига, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 277 528 нафарни ташкил этади.

Таълим шакли бўйича:

Кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;

Сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;

Кечки таълим шакли – 7 487 нафар.

Тиллар кесимида:

Ўзбек тили – 235 265 нафар;

Рус тили – 34 529 нафар;

Қорақалпоқ тили – 6 432  нафар;

Бошқа тиллар – 1 302 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

Тошкент давлат педагогика университети –  9 790 нафар;

Ўзбекистон миллий университети – 9 580 нафар;

Наманган давлат университети – 8 926 нафар;

Жиззах давлат педагогика институти – 8 625  нафар;

Урганч давлат университети – 8 068 нафар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.