Баҳора Арслонова «Мендирман Жалолиддин» сериалини турклар ишлагани ҳамда бош ролни турк актёри ижро этганига ўз муносабатини билдирди.

«Ўзбекистонда актриса бўлиб, халқни назарига тушиш қийин. Бизда яхши кино оладиган режиссёрларимиз бор. Шуларга ишонч, ёрдам кўрсатилса яхши бўларди. Бошқа давлатга пулни бериб, пулни кетказгандан фойда йўқ. Мен «Мендирман Жалолиддин» фильми ҳақида гапираётганимни билиб турибсиз. Актёрлар ва актрисалар кетди, мен хурсандман. Лекин «Мендирман Жалолиддин» фильмини Ўзбекистонда олишини хоҳлардим. Билсангиз агар, «Амир Темур» киносини олиш учун Америкадан келишган. Мен савол бердим, нимага турк актёри танланди дедим? Ўша фильмда ўйнаган актёрларга савол бердим. Ўзбекистонда шундай актёр борми деб? Менга қайтариб савол беришди. Бизда қиличбозлик қиладиган, модель йигитлар бор-ку. Шундай йигитлар кўз-қарашини ўзи еб қўяди. Бу мени фикрим, сиёсатга аралашмоқчимасман» – Баҳора Арслонова.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.