“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига Қозоғистон корхонасидан 44,5 минг доллар ундирилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мурожжати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Қозоғстон Республикасида фаолият юритувчи “KZ-Экспорт 2018” корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланганлиги, Қозоғстон корхонаси томониданн шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни юк вагонлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида жамиятга моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Қозоғстон корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажармаганлиги оқибатида ҳисобланган жарима маблағларини ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Қозоғстон корхонаси ҳисобдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 44 580 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириб берилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган” – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.