Актриса Раъно Ярашева коронавирусдан вафот этгани тўғрида турли миш-мишлар тарқалди. Ушбу хабарлар асоссиз эканлиги маълум бўлди.

«Июнь, июль ва август ойларида душманлар ишга тушади. Яна мен тўғримда хабар эълон қилинди. Яъни бугун, 12 июль Раъно Ярашева коронавирусдан вафот этибди деган хабар тарқалди. Ишонманглар! Ёмон хабар тарқатаётганлар Аллоҳ кифоя қилсин, уларга инсоф берсин. Худога шуқур, мен соғ-саломатман»Раъно Ярашева.

Маълумот учун, журналист Толибжон Исроилов, актёр Азиз Раметов ва собиқ хонанда Шоҳруҳ коронавирусга чалинган эди. Толибжон ва Азиз тузалиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.