Айни кунларда Чехиянинг Рачица шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар илк бор дунё биринчилиги медалига сазовор бўлишди.

2000 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида Евгений Агафонов ва Шаҳзод Нурматов жуфтлиги ушбу муваффақиятга эришди. Саралашда биринчи натижа қайд этган вакилларимиз финалда учинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди ва бронза медали билан тақдирландилар.

Академик эшкак эшиш бўйича ЖЧ, Чехия
BLM2, 2000 метр:

1. Фернандез / Ливалд (Чили) – 6:47:58
2. Фасол / Мантегазза (Италия) – 6:50.38
3. Агафонов / Нурматов (Ўзбекистон) – 6:52.46

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.