Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари чегарасида жойлашган тенг ярми яшил ҳудуд бўлиши кўзда тутилган 558,0 гектарлик майдонда 250дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30дан ортиқ савдо мажмуалари, шунингдек мактаб, олий таълим муассасалари, шифохона, масжид, мадраса ва бошқа ижтимоий соҳа обьектларини барпо этиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳани тўлиқ ишга тушириш орқали бутун дунё стандартларига жавоб берувчи “Smart city” яъни ақлли шахарча барпо этиш мақсад қилиб олинган.

Бугун ушбу маросим билан биргаликда “Namangan Hua Cheng Estate Development” компаниясига “Namangan new city” ҳудудидан ажратилган 16,0 гектар ер майдонида бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа обьектларига тамал тоши қўйиладиган кун.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 120,0 млн.долларни ташкил этиб, лойиҳа доирасида жами 56та турар-жой бинолари, 3100та хонадонлар, шунингдек мактаб, болалар боғчаси ва шифохона бунёд этилади.

Барчага маълумки, сўнги йилларда Наманган вилояти ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида инвестицион ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Ўтган 2020 йил якуни билан Наманган вилояти билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 214,4 млн. АҚШ долларни ташкил этди (экспорт 43,0 млн.доллар, импорт 171,4 млн.доллар).

Ҳозирги кунда Наманган вилоятида Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган 32та қўшма ва хорижий корхоналар турли хил йўналишларда фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, 2021-2022 йилларда Наманган вилоятида Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда Саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларда жами 27та умумий қиймати.

468,0 млн.доллар бўлган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 7 814та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Ўтган 2020 йил якунига билан Наманганда вилоятига Хитойлик сармоядорлар томонидан 177,6 млн.долларлик хорижий инвестиция киритилган бўлса, жорий йилнинг бугунги кунига қадар 48,8 млн.доллар маблағлари ўзлаштирилган.

Юқорида келтирилган рақамлар Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик – иқтисодиёт учун мухим аҳамият касб этишини билдиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.