Афғонистон расмийларининг айтишича, Толибон Туркманистон билан чегарани кесиб ўтиш нуқтасини қўлга олган‌‌. Шунингдек, Толибон ҳаракати Эрон билан чегарада назорат пунктини эгаллаб олингани ҳақида эълон қилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги буни рад этмоқда. AҚШнинг Aфғонистондаги ҳарбий миссияси 31 августда тугайди, деди Байден.

Байденнинг айтишича, агар керак бўлса, AҚШ Aфғонистонга узоқ масофадан зарба бериш имкониятини сақлаб қолади. АҚШ қўшинлари чиқарилгандан кейин Афғонистон ҳукумати қуламайди —  дея қўшимча қилди Байден‌‌.

Толибон вакиллари қўшниларидан Афғонистон ишларига аралашмасликларини сўрамоқда. Шу билан бирга, Толибон бошқа мамлакатлар билан музокаралар олиб боришга ва ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.‌‌

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.