2021 йил 07 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ си хабар қилмоқда.

Ушбу бомбалар каррозияга учраб емирилган. Tопилган бомбалар зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-харбий қисм махсус ўқ отиш палигонига олиб борилган ва ҳозирда уни йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ЎзРесИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган. Xозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда,” дейилади хабарда

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.