Хитойнинг электрсамокат ишлаб чиқарувчи NIU компанияси электрсамокат ва скутер бозорида тез суръатларда оммалашмоқда. Пекиндаги компания ички ва халқаро бозорларда ажойиб натижаларга эришишда давом этмоқда.

Яқинда эълон қилинган NIU савдо статистикаси 2021 йилнинг иккинчи чораги ва 2021 йилнинг биринчи ярми учун сотувлар кучли ўсишини тасдиқлайди. 2021 йилнинг иккинчи чорагида 252998 янги скутер ва самакатлар сотилди, бу 2021 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 58%га кўпдир.

Йилнинг биринчи ярмида компания 402 647та ускунани сотди, бу ўтган йилга нисбатан 101 фоизга кўпдир. Олти ойлик улкан ўсиш суръати асосан ўтган йилнинг биринчи ярмида кўплаб дўконларни ёпиб қўйган коронавирус пандемияси билан боғлиқ эди. Компания аллақачон «Tesla электсамокат ва скутер бозорида» деб номланган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Tesla жамоаси иккинчи чоракда 200 мингдан ортиқ электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлганлигини эълон қилганди. Ўтган йиллар давомида сотувлар ҳажмининг кучли ўсишини кўрсатган NIU, жорий йил охирига қадар янада ажойиб натижаларни кўрсатиши кутилмоқда.

NIU премиум ўрта ва юқори тезликда ишлайдиган блокларга эътибор қаратиб, электрсамокатлари ва скутерларини кенгайтирмоқда. NIU электромототцикли шу йилнинг охирида чиқарилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.