Тошкент метросида навбатдаги муаммо кузатилди. Маълум бўлишича, бугун “Амир Темур ҳиёбони” ва  “Пахтакор” бекатларида электр токи узулиб қолган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Усманов Раҳмонбек “Тошкент метрополитени” УК бошлиғи этиб тайинланганди, бироқ муаммолар ҳали ҳамон якунига етгани йўқ.

Эсингизда бўлса, 20 июнь куни Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан Бекат 1 томон ҳаракатни бошлаган ҳаракат таркиби машинисти томонидан поездда носозлик аниқланган. Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар Олмазор бекатида тушириб қолдирилган.

Олдинроқ, айнан шундай ҳолатларни олдини олиш ва юзага келган муаммоларни бартараф қилиш учун Тошкент метрополитенининг икки, Ўзбекистон йўллари ва Чилонзор линияларида ҳаракат соат 06:00дан бошлаб, 23:00гача давом этиши айтилган эди. Аммо натижа бўлганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 апрель куни Чилонзор йўналишидаги “Миллий боғ” ва “Новза” станциялари оралиғида метро тўхтаб қолиб, одамлар кейинги бекатгача пиёда борган эди. Шунингдек, 9 май куни “Novza” бекатида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.