Қашқадарёлик И.К 2021 йилнинг февраль ойида Швеция давлатига ишлаш учун бориб, 20 июнь куни саломатлиги  ёмонлашиб, вафот этган.

Оила аъзоларининг мурожаатига асосан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. 3 июль куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 ойида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда вафот этган 218 нафар фуқароларнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.