Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Кадуна штатидаги мактаб-интернатидан 5 июлга ўтар кечаси қуролли шахслар томонидан ҳужумга учради. Мактаб ўқитувчисининг сўзларига кўра, 140 нафар ўрта синф ўқувчилари, эҳтимол, сотиб юбориш учун ўғирланган, деб хабар бермоқда France 24.

Нашрнинг таъкидлашича, жангариларнинг ушбу муассасага ҳужуми пайтида 165 нафар ўрта синф ўқувчилари қўлга киритилган ва уларнинг 25 нафари қочишга муваффақ бўлган. Қолган ўқувчилар жангарилар томонидан сотиб юбориши ёки бола эвазига маблағ талаб қилиши мумкин.

France 24 маълумотларги кўра, бу сўнгги уч кун ичида Кадуна округидаги учинчи йирик ҳужум. Полициянинг таъкидлашича, якшанба куни камида саккиз нафар тиббий ходим ўғирлаб кетилган. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, қуролланган шахслар ўзлари билан ўн беш кишини, жумладан иккита ҳамшира ва уларнинг фарзандларини ҳам олиб кетишган.

“Қароқчилар” деб аталадиган жиноий гуруҳлар Нигериянинг шимоли-ғарбий ва марказий қисмидаги аҳолини қўрқитмоқда, деб ёзади портал. Улар қишлоқларга ҳужум қилишади, чорва молларини ўғирлашади ва маҳаллий аҳолини ёки саёҳатчиларни гаров учун ўғирлашади. Қуролланган жиноий гуруҳлар Нигериянинг Замфара, Катсина, Кадуна ва Нигер штатларини қамраб олган Ругу ўрмонида жойлашган лагерларда жойлашган.

Маълумот учун, декабрдан бери мингдан ортиқ болалар, ўспиринлар ва талабалар ўғирлаб кетилган ва уларнинг айримлари ҳанузгача ўғирланганлар қўлида.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Нигериянинг Нигер штатидаги қуролли жангарилар мактабга бостириб кириб, 200га яқин ўқувчини ўғирлаб кетишган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.