Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ғалладан бўшаган ер майдонларининг ёқиб юборилгани ҳақидаги видеомурожаат тарқалди. Ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз тумани Охунбобоев ҳудудидаги М-39 автомобиль магистрал йўли ёқасида жойлашган «Агрокимё» фермер хўжалиги ҳудудига қарашли ғалладан бўшаган 2 гектар дала майдонидаги сомон поялари ёқиб юборилган.

Сомоннинг ёниши жараёнида атмосферага чиққан зарарли моддалар бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 3,6 миллион сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан 5 баробари (1 миллион 225 минг сўм) миқдорида маъмурий иш қўзғатилди.

Бундан аввал Самарқандда ғалласи ўриб олинган 3 гектар ер ёниб кетгани, Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида ёнғин келиб чиққани ҳамда Сирдарёдаги ўрмон хўжалигининг салкам 150 гектар майдони ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.