ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаш 3-босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, “А” гуруҳидан Эрон, Жанубий Корея, БАА, Ироқ, Сурия ва Ливан терма жамоалари жой олишди.

Япония, Австралия, Саудия Арабистони, Хитой, Уммон ва Вьетнам терма жамоалари эса “В” гуруҳида мундиал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Маълумот учун, ҳар иккала гуруҳнинг биринчи, иккичи ўрин соҳиблари ЖЧга тўғридан-тўғри йўлланма олишади. Учинчи ўринни олган иккита терма жамоа эса ўзаро ўйин ўтказишади ва ғолиб жамоа бошқа Конфедерецарияда нисбатан пастроқ натижа қайд этган терма жамоа билан ягона йўлланма учун курашади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.