Собиқ жаҳон чемпиони ва Киев мэри Виталий Кличко Украина терма жамоасининг 2020 йилги Европа чемпионатининг 1/8 финалида Швеция билан ўйинда (қўшимча вақт 2:1) ғалаба қозонишига муносабат билдирди.

«Украина терма жамоасини ғалаба ва Евро-2020нинг чорак финалига чиққани билан табриклайман!

Миллионлаб украиналиклар футболчиларга мухлислик қилишди ва қўллаб-қувватлашди. Швеция билан ўйинда йигитлар ҳақиқий ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишга интилишди.

Олға Украина! Қаҳрамонларга шон-шарафлар!» – дейди Кличко.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.