«Шайтанат» фильмидаги Ҳосилбойвачча роли билан танилган Фурқат Файзиев уч марта оила қуриб, икки марта ажрашгани ҳақида «Intervyu Tv»га берган интервьюсида айтиб берди.

«Аввалги Фурқатдан сўраганингизда балки қандайдир гапларни айтиб берар эди. Ҳозирги Фурқатдан сўраётган бўлсангиз, ёш эдим, ёшлик бебошлик. Чунки турмуш бу- фақат муҳаббат билан эмас, икки томондан меҳнат, қарсак икки қўлдан чиқади. Чиройли турмуш қуриш учун 24 соат меҳнат қилиш керак. Бу ҳозирги фикрим, вақт ўтганидан кейин инсонни фикрлаши ҳам ўзгаради» – Фурқат Файзиев.

Суҳбат давомида актёр Фурқат Файзиев нима сабаб 10 йилдан буён Қозоғистонда яшатганини ва кино оламида актёрлар қанчалик қадрлангани борасида ўзининг фикрларини билдириб ўтган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.