Муаллиф: Аброр Поёнов

 

Ўзбекистондаги прокуратура тизими ислоҳ бўлиши ва равнақ топишида вилоят прокурорларининг ўрни катта. Шу боисдан ҳам оддий аҳоли вакиллари ўз прокурорларини таниши, дардларини қўрқмай айта олиши лозим…

 Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори

Жахонгир Ҳотамов 2020 йилда Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган.

2016-2017 йилларда  Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018-2020 йилларда Хоразм вилояти прокурори лавозимида хизмат қилган.

Равшан Машарипов – Самарқанд вилояти прокурори

2020 йил ноябрь ойида Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2017 йилдан буён Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган. Равшан Машарипов ушбу лавозимда ишлаб келган Зуфаров Фарходнинг ўрнини эгаллади.

Шохрух Аминов – Сирдарё вилояти прокурори

2020 йилда Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.  Ш.Аминов тайинловга қадар 2018 йилдан буён Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. У 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган.

Прокуратура органларидаги фаолиятини 2004 йилда Самарқанд шаҳар прокуратурасида бошлаган, Самарқанд вилояти прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. 2014 йилдан бошлаб прокурор, бошқарма катта прокурори, бўлим бошлиғининг ўринбосари, Бош прокуратура бўлим бошлиғи, Тошкент вилояти прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сал аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Турдиев Садриддин Абдуллаевич – Сурхондарё вилояти прокурори

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Турдиев Садриддин Абдуллаевич Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Турдиев тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Салом Самадов – Тошкент вилоят прокурори

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. С.Самадов 1963 йилда туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Қосимов – Тошкент шаҳар прокурори

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов 2021 йил февралда Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

2019 йил сентябрь ойида Фарғона вилояти прокурори бўлиб тайинланишдан аввал Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори, ундан олдин эса Денов тумани ҳокими бўлган.

Бахтиёр Исмоилов – Фарғона вилояти прокурори

2021 йил март ойида Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди. Ушбу тайинловга қадар Исмоилов Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

2015−2016 йилларда Бош прокуратура суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори, 2017−2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Қудратходжаев Ботир Бахромович – Хоразм вилояти прокурори

Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратходжаев 2020 йил октябрь ойида Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди. Қудратходжаев унгача Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ушбу тайинлов Хоразм вилояти ҳокимлигида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокидаги йиғилиш давомида эълон қилинди.

Ботир Қудратходжаев 2016−2017 йилларда Тошкент шаҳри прокурори бўлиб ишлаган. Ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016). У 2017 йил июнидан  ҳозирги лавозимга тайинлангунига қадар   Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.