Евро-2020 1/8 финали доирасидаги иккинчи учрашув ҳам бўлиб ўтди. Унда Италия терма жамоаси «Уэмбли» стадионида Австрияга қарши майдонга тушди.

Экстра бўлимларгача чўзилган баҳс италияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Асосий вақт 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимларнинг биринчисида Италия терма жамоаси иккита гол уришга эришди. Кьеза 95-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Пессина 105-дақиқада ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи экстра тайм эса автрияликларнинг устунлиги остида жуда кўплаб голга тортадиган ҳолатлар билан ўтди. Аммо вазият қанчалик кўп бўлмасин Австрия имкониятларнинг фақат биттасидангина фойдалана олди, холос.

Шу тариқа, Италия терма жамоаси ¼ финалнинг иккинчи иштирокчисига айланди.

ЕВРО-2020. 1/8 ФИНАЛ

ИТАЛИЯ – АВСТРИЯ – 2:1 (0:0, 0:0)

26 июнь, 00:00. «Уэмбли»

Голлар: 1:0 – 95 Кьеза, 2:0 – 105 Пессина, 2:1 – 114 Калайджич.

Италия: Доннарумма, Спинаццола, Бонуччи, Ди Лоренцо, Ачерби, Жоржиньо, Верратти (Локателли, 67), Берарди (Кьеза, 84), Барелла (Пессина, 67), Инсинье (Кристанте, 108), Иммобиле (Белотти, 84).

Австрия: Бахманн, Алаба, Лайнер (Триммель, 114), Драгович, Хинтереггер, Гриллич (Шауб, 105), Шлагер (Грегорич, 105), Лаймер (Ильзанкер, 114), Баумгартнер (Шопф, 90), Забитцер, Арнаутович (Калайджич, 97).

Огоҳлантиришлар: Арнаутович (2), Ди Лоренцо (50), Барелла (51), Хинтереггер (103), Драгович (120).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.